| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«أنَّ عَليًّا رَضِيَ اللهُ عَنْهُ حِينَ رَجَمَ الْمَرْأَةَ ضَرَبَهَا يَوْمَ الْخَمِيسِ, وَرَجَمَهَا يَوْمَ الْجُمْعَةِ, وَقالَ: جَلَدْتُهَا بِكِتابِ اللهِ وَرَجَمْتُهَا بِسُنَّةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ»
«Алий р.а. бир аёлни тошбўрон қилганида пайшанба куни дарралаб, жума куни тошбўрон қилди ва: «Оллоҳнинг Китоби билан дарраладим ҳамда Пайғамбар с.а.в.нинг суннатлари билан тошбўрон қилдим», деди». Убода ибн Сомитдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«خُذُوا عَنِّي, خُذُوا عَنِّي, قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لَهُنَّ سَبِيلًا الْبِكْرُ بِالْبِكْرِ جَلْدُ مِائَةٍ وَنَفْيُ سَنَةٍ, وَالثَّيِّبُ بِالثَّيِّبِ جَلْدُ مِائَةٍ وَالرَّجْمُ»
«Мендан олинглар, мендан олинглар, Оллоҳ улар учун бир йўл тайинлаган. Бўйдоқ бўйдоқ билан бўлса, юз дарра ва бир йил сургун, жувон уйланган билан бўлса, юз дарра ва тошбўрон», дедилар. Пайғамбар с.а.в. турмуш қурганнинг жазоси дарралаш ва тошбўрон, дедилар. Алий р.а. турмуш қурганни ҳам дарралади ва ҳам тошбўрон қилди. Жобир ибн Сумрадан қилинган ривоятда Пайғамбар с.а.в.нинг Моиз ибн Моликни тошбўрон қилдирганлари айтилгану, дарралаганлари айтилмаган. Бухорийдаги Сулаймон ибн Бурайданинг ривоятида ҳам Паайғамбар с.а.в.нинг Ғомидияни тошбўрон қилдирганлари айтилгану, дарралаганлари айтилмаган. Муслимда келишича, Пайғамбар с.а.в.нинг буйруқлари билан жуҳайналик бир аёл ўз кўйлагига боғланиб, кейин тошбўрон қилинган. Дарралангани хусусида ҳеч нарса айтилмаган. Бу далиллар турмуш қурганни тошбўрон қилганлари ва дарраламаганларини кўрсатиб турибди. Шунга кўра:
«وَالثَّيِّبُ بِالثَّيِّبِ جَلْدُ مِائَةٍ وَالرَّجْمُ»
«Жувон уйланган билан бўлса, юз дарра ва тошбўрон», ҳадиси тошбўрон қилишнинг вожиблиги, дарра уришнинг эса жоизлигига далолат қилади. Дарралаш халифанинг раъйига ҳавола қилинади. Ҳадисларни бирлаштириб, турмуш қурганнинг ҳади дарралаш ва тошбўрон қилиб белгиланди. Пайғамбар с.а.в. Моизни дарраламаганлари хусусидаги Сумранинг ҳадиси Убода ибн Сомит ривоят қилган:
«وَالثَّيِّبُ بِالثَّيِّبِ جَلْدُ مِائَةٍ وَالرَّجْمُ»
27-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|